17:46, 18 Ноябр 2020 | GMT +6
Об-ҳаво: Туркистонда огоҳлантириш эълон қилинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Ақмола ва Туркистон вилоятлари об-ҳаво ноқулайлиги туфайли огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.
19 ноябр куни:
Ақмола вилоятининг баъзи жойларида туман тушиши кутилмоқда.
Туркистон вилоятининг баъзи жойларида туман тушиши ва қор бўрони кутилмоқда, шамол шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади.
Эртага Чимкент шаҳрида тунда ва тонгда туман тушиш кутилмоқда.