Об-ҳаво туфайли 7 та вилоятда йўллар ёпилди
«Об-ҳаво ёмонлашиши туфайли жами узунлиги 2 231 километрлик 16 та йўл участкаси ёпилди. Бу республика аҳамиятига эга жами йўлларнинг 8,9 фоизини ташкил қилади. Умуман, 7 та вилоятда йўллар ёпиқ турибди», - дейилган хабарда.
Айни дамда ёпиқ турган йўллар:
1. «Нур-Султан-Темиртау» йўлининг 1 291-1 426 км қисми
2. «Екатеринбург-Алмати» йўлининг 856-1 006 км қисми (ШҚВ-Атбасар)
3. «Нур-Султан-Ерейментау-Шидерти» йўлининг 16-235 км қисми (Нур-Султан-Шидерти)
4. «Нур-Султан-Қабанбай батир-Киевка-Темиртау» йўлининг 16-51 км қисми (Нур-Султан-Қарағанди вил)
5. «Жақси-Есил-Бузилиқ» йўлининг 64-82 км қисми (Есил-Бузилиқ)
6. «Алмати-Ўскемен» йўлининг 971-1 068 км қисми (Қалбатау-Қ.Қайсенов)
7. «Алмати-Ўскемен» йўлининг 780-967 км қисми (Аягўз-Қалбатау)
8. «Ўскемен-Риддер-РФ» йўлининг 15-105 км қисми (Белоусовка-Риддер)
9. «Қалқаман-Баянауил-Умиткер-Керней-Ботағара» йўлининг 231-324 км қисми (Ботағара-Павлодар вил)
10. «Қизилорда-Павлодар» йўлининг 970-1135 км қисми (Қарағанди-Павлодар вил)
11. «Нур-Султан-Қабанбай батир-Нура-Темиртау» йўлининг 101-266 км қисми (Темиртау-Ақмола вил)
12. «Қизилорда-Павлодар» йўлининг 1 000-1 066 км қисми (Қушоқи-Молодежний)
13. «Екатеринбург-Алмати» йўлининг 1 504-1 854 км қисми (Қарағанди-Балқаш)
14. «Екатеринбург-Алмати» йўлининг 729-856 км қисми (Қостанай-Ақмола вил)
15. «Жезқазған-Петропавл» йўлининг 595-710 км қисми (Ақмола вил-Новоишимское)
16. «Булаево-Возвишенка-Рощинское» йўлининг 0-228 км қисми.
«ҚазАвтоЖол» МК« АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда йўлларда 694 техника ишламоқда.