Об-ҳаво: Қозоғистоннинг ғарбида ва шимолида ёғингарчилик кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 26-28 март кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Яқин кунларда Скандинавия минтақаларидан циклон республиканинг ғарбий ва шимолий вилоятларига ўтади, Қозоғистоннинг жанубий ва марказий ҳудудлари эса Жанубий циклон таъсирида қолади.

Ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлади: мамлакат шимолида ва ғарбида қор бўрони, жанубда асосан ёмғир, тоғли, тоғолди ҳудудларида эса кучли ёғингарчилик, туман тушиши, муз қотиши кутилмоқда.

28 март куни мамлакатнинг жанубий ва жануби-шарқий ҳудудлари антициклон билан белгиланади, бу эса ёмғирсиз об-ҳавога сабаб бўлади.

Мамлакат бўйлаб кучли шамол эсиши кутилмоқда. Шимолда ҳаво ҳарорати кечаси 10-20 дан 5-15 даража совуқ, кундузи 0-8 даража совуқдан 3 даража илиқ, жанубий ярмида, кечаси 6 даража совуқ... 5 даража илиқ, кундузи 12...17 дан 5 ...10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда, мамлакат ғарбида: кечаси 5 ... 5 даража совуқ, кундузи 0 ... 10 даража илиқ бўлади.

Сўнгги хабарлар