ОБ-ҲАВО: Айрим ҳудудларда бўрон бўлади

NUR-SULTAN. Kazinform – 19 декабрь куни Қостанай, Ақмола вилоятларида қаттиқ шамол эсиб, бўрон бўлади, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.

ОБ-ҲАВО: Айрим ҳудудларда бўрон бўлади

19 декабр куни Қостанай вилоятининг баъзи жойларида бўрон бўлиб, туман қоплаши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 18 м/с тезлик билан эсади.

19 декабрь куни Ақмола вилоятининг баъзи жойларида туман қоплаши мумкин. Шамол жануби-ғарбдан, ғарбдан эсади, тезлиги айрим жойларда 15-20 м/сгача етиши мумкин.

Синоптикларнинг тахмин қилишича, яқин уч кун давомида Жамбил вилоятида қаттиқ шамол эсиб, қалин қор ёғиши кутилмоқда.