Нью-Деҳлида ҳаво ифлосланиши сабабли чекловлар жорий этилди

Нью-Деҳлида ҳаво ифлосланиши сабабли чекловлар жорий этилди
Фото: Синьхуа

Нью-Деҳлида ҳаво ифлосланиши даражаси ошиши сабабли транспорт воситалари ҳаракати ва қурилиш ишларига чекловлар қайта киритилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Xinhuaга таяниб.

Деҳли ҳукумати атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Гопал Раи мамлакат пойтахтидаги AQI ҳаво сифати индекси "хавфли" даражага етганини айтди, бу эса транспорт ва қурилиш ишларида чекловларга олиб келди.

Федерал ҳукуматнинг ҳаво сифатини бошқариш комиссияси Деҳли ва миллий пойтахт ҳудуди атрофида муҳим бўлмаган қурилиш ишларини ва BS-III ҳамда BS-IV бензин ва дизель билан ҳаракатланадиган транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлашни буюрди.

Ифлосланишни назорат қилиш марказининг маълумотларига кўра, Нью-Деҳли ҳаво сифати индекси 447 ни ташкил этди, бу хавфли ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар