Нурсултон Назарбоев «Nur Otan» партиясининг навбатдан ташқари XXI қурултойида иштирок этди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев «Nur Otan» партиясининг навбатдан ташқари XXI қурултойида иштирок этди, дея хабар бермоқда Kazinform Еlbasy.kz сайтига таяниб.
None
None

Елбасы ўз нутқи давомида «Nur Otan» партияси мамлакатдаги асосий сиёсий куч эканлигини таъкидлади.

«Жамиятнинг барча қатламлари манфаатларини ҳимоя қилган партия ҳамиша Мустақиллигимиз ва давлатчилигимиз ҳимояси тарафдори бўлиб келган. Биргаликда биз кўп нарсага эришдик. Энг муҳими, Қозоғистоннинг янада ривожланиши учун ишончли пойдевор яратилди. Бу илғор ҳаракатни давом эттириш муҳим», — деди Қозоғистоннинг Биринчи Президенти.



Нурсултон Назарбоев жорий қурултойнинг тарихий аҳамиятини таъкидлаб, унинг партиядошлари Қасим-Жомарт Тоқаевни «Nur Otan» партияси раислигига сайлаш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди.



«Охирги бир ярим йил ичида партия жиддий тизимли ўзгаришларни бошидан кечирди. Мен партия устидан тўлиқ назоратнинг амалдаги Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга ўтказилишини ушбу жараённинг сўнгги босқичи деб биламан. Партияга у Президент сайловида кўрсатган ва қўллаб-қувватлаган шахс раҳбарлик қилиши керак. Бугун Қозоғистон Президенти раҳнамолигида энг муҳим ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар комплекси амалга оширилмоқда. «Nur Otan» партияси барча зарур ресурсларга эга бўлган ҳолда уларни амалга оширишда ишончли ёрдамчига айланиши керак», — деди Елбасы.

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти жамоатчиликнинг кенг қўллаб-қувватлаши билангина Қозоғистон мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар салмоқли натижаларга эришишини таъкидлади.



Сўнгги хабарлар