19:10, 25 Июнь 2021 | GMT +5
Нурсултон Назарбоев коронавирусга қарши эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Қарағанди фармацевтика заводида ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинасининг биринчи компонентини қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform Елбасы матбуот хизматига асосланиб хабар берди.
Эмлашдан сўнг Елбасы қозоғистонликларга санитария-эпидемиологик хавфсизлик чораларини кўришга ва фаол эмланишга чақирди.
«Айни пайтда Қозоғистонда уч миллионга яқин одам эмланди. Мен ҳам бугун коронавирусга қарши вакцина олдим. Мен барча қозоғистонликларни эмлашни фаол давом эттиришга ва бундан қўрқмасликка чақираман. Вируснинг янги штаммлари пайдо бўлиши сабабли ҳозирда эмлаш жуда муҳимдир. Буни ўзингизнинг соғлиғингиз учун қилиш керак. Биз қийин даврда яшаяпмиз. Буларнинг барчасини биргаликда ўтказишимиз керак. Ҳаммага чин дилдан соғлик ва фаровонлик тилайман», - деди Нурсултон Назарбоев.