Нур-Султанликлар Олимпиадага йўл олган спортчиларни қўллаб-қувватлади
Оқ Олимпиада бошланишига саноқли кунлар қолди. Терма жамоа айни дамда Олимпия шаҳарчасида машғулотлар олиб бормоқда. Аввалги йўлланмалар учун ўтказилган мусобақаларда терма жамоа аъзолари пешқадамлик қилганди. Юрт ишончини қозонган спортчилар Олимпия ўйинларида ҳам юқори натижаларни кўрсатиб, шоҳсупадан кўтарилишига ишонч билдиришмоқда.
«Оқ Олимпиада бошланишига саноқли кунлар қолди. Лицензияни қўлга киритган барча спортчиларимизни табриклайман. Олимпиадачиларга энди бошлаган ишини якунлаб, шоҳсупага кўтарилишгина қолди. Биз сизга ишонамиз. Бўлажак мусобақада фақат ғалаба тилаб қоламиз, - деди оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони Илья Ильин.
Шубҳасиз, ХХIV қишки Олимпия ўйинлари Қозоғистон спорти тарихига олтин ҳарфлар билан ёзилади.
Олти қитъага мамлакат донғи таралажак! Спортчиларга омад! Олға Қозоғистон!