Нур-Султандаги ерусти метроси иқлим шароитига жавоб берадими – ҳоким жавоб берди

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кўлгинов ЛРТ лойиҳасининг пойтахт иқлим шароитига мос келиши масаласига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Пойтахт ҳокимига брифингда: «Сиз ЛРТ лойиҳаси амалга оширилишини айтдингиз. Қаттиқ аёзларга релслар ва вагонлар бардош берадими? Ва бетон таянчлар ЛРТ юкига ва тезлигига бардош берадими?», - дея савол берилди.

Ҳоким лойиҳа барча тегишли экспертизалардан ўтганига ишонтирди.

«Ҳа. Жамоатчилик хавотир билдираётгани рост. Бу тўғри. Лекин ушбу лойиҳа мутахассислар, қурувчилар, муҳандислар томонидан ишлаб чиқилмоқда, ҳамма нарса ҳисобга олинади. Иқлим шароити ва бошқа омилларнинг барчаси ҳисобга олинади. Канадада ҳам шунга ўхшаш иқлим шароитлари мавжуд. У ерда ҳам ЛРТ бор ва бизнинг мутахассисларимиз уларнинг тажрибасини ўрганиб келишди. Биз бу саволни шартнома имзолаган консорциумга ҳам йўллаганмиз. Вазифа буларнинг барчаси инобатга олиниб, сифатли барпо этилишини таъминлашдан иборат», — деб жавоб берди ҳоким.

Унинг сўзларига кўра, бу жиддий муҳандислик-транспорт лойиҳаси, шунинг учун лойиҳада бу масалаларнинг барчаси ҳисобга олинган.

«Бетон таянчлар жуда сифатли. Ҳар бирининг оғирлиги тахминан 200-220 тоннани ташкил қилади, ўта сифатли бетон ишлатилган. Сифат мутахассислар томонидан текширилади. Техник, архитектура назорати мавжуд. Жуда кўплаб назорат мавжуд. Асосий масала – бу лойиҳани якунлашдир», — дея қўшимча қилди А.Кўлгинов.


Сўнгги хабарлар