Нур-Султанда тинчликпарварларга БМТ халқаро курсининг сертификатлари топширилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг Тинчликпарварлар тайёрлаш ўқув марказида «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фуқароларни ҳимоя қилиш- United Nations Protection of Civilians Course» (UNPOCC) халқаро сертификатланган курси якунланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Бангладеш, Бразилия, Қозоғистон, Мавритания, Мозамбик, Нигерия, Покистон, Саудия Aрабистони ва Финляндиядан келган йигирма нафар ҳарбий хизматчиларга ўқишни тамомлаганлик сертификатлари топширилди.

Икки ҳафта давомида қозоғистонлик инструкторлар иштирокчиларни тинчликпарвар операцияларда тинч аҳолини ҳимоя қилиш бўйича БМТнинг асосий тамойиллари, қадриятлари ва ваколатлари билан таништирди. Гендер жиҳатларини, инсон хулқ-атвори ва хавфсизлиги кодексини, жумладан, CОVID-19 ҳақида хабардорликни ошириш тартиб-қоидаларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.


Курс давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бюросии, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси, ШҲТ ва КХШТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси вакиллари ҳам маърузалар тингладилар.

Мавританиялик талаба полковник Зейн Суидат қозоқ томонига тайёргарлик сифати учун миннатдорчилик билдирди. Тинчликпарварлар тайёрлаш марказидаги ўқитувчиларнинг касбий маҳорати ҳақида гапириб, олинган билимлар тинчликпарвар операцияларда, кундалик ҳаётдаги вазифаларни бажаришда қўл келишини таъкидлади.



Сўнгги хабарлар