Нур-Султанда теннис бўйича Қозоғистон чемпионати бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Кazinform - 14—18 феврал кунлари пойтахтда теннис бўйича Қозоғистон қишки чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар беравди Кazinform мухбири.
None
None

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, мусобақада мамлакат ҳудудларидан етакчи спортчилар иштирок этишади.

Жумладан, Денис Евсеев, Бейбит Жукаев, Григорий Ломакин, Максим Батютенко, Никита Сидоров, Ерасил Ердилда, Жибек Қуламбаева, Гўзал Айнитдинова, Дана Байдаулет, Сандуғаш Кенжебаева ва бошқалар ўзаро куч синашади.

Қозоғистон теннис федерацияси мусобақа ғолибларини моддий рағбатлантиради. Шахсий баҳсларда ғолибларга 7 минг доллар, финалчиларга 5 минг, бронза медали соҳибларига 3 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти топширилади. Жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлган икки иштирокчи 3000 доллардан, финалчи икки нафар иштирокчи эса 1500 доллардан олади.

Бундан ташқари, олтин ва кумуш медал соҳиблари Қозоғистон Республикаси спорт усталари, ярим финалчилар Қозоғистон Республикаси спорт усталигига номзодлар бўлади.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар