Нур-Султанда «Спутник Лайт» билан ревакцинация бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда «Спутник Лайт» билан ревакцинация бошланди, деб хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлигига таяниб.
None
None

Бир неча кун аввал Нур-Султан шаҳрига 10 минг доза вакцина етказиб берилди. Аҳолини ҳисобга олган ҳолда эмлаш пунктларига бўлинган. Якшанба куни №2 шаҳар поликлиникасида 50 га яқин маданият муассасалари ходимлари ревакцинация олди. Умуман олганда, шаҳардаги маданият бўлимининг барча ходимлари бугунги кунда 100 фоизи вакцина олди. Келажакда ревакцинациядан тўлиқ ўтади.

«Бизнинг жамоамизда вакцинани 100 фоизи олди. Соғлиги туфайли шифокор рухсат бермаганлар бор. Бироқ, бошқалар тўлиқ эмланди. Карантин чораларига риоя қилиш керак. Биз санъаткормиз, кўп вақтимизни одамлар билан мулоқотда бўламиз, одамлар билан учрашамиз, шунинг учун соғлиғимизга эътибор қаратишимиз керак»,- деди Нур-Султан ҳокимлиги Давлат академик филармонияси директори ўринбосари Олжас Сидиқбек.

Театр режиссёри Айболат Жаудир ҳам ревакцинация кампаниясига келди. Унинг сўзларига кўра, у вакцинанинг иккита компонентини олишдан олдин ҳеч қачон коронавирус билан касалланмаган.

«Санъаткорлар бутун аҳолини вакцинация ва ревакцинацияга чақирмоқда. Чунки биз коллектив иммунитетни шакллантирмасдан туриб, коронавирусни енгиб бўлмайди. Одамлар хавфсизлиги учун вакцина олиш керак», - деди М.Горкий номидаги Давлат рус драма театри директори Айболат Жаудир.

Бугунги кунда айни поликлиникада 50 га яқин киши ревакцинациядан ўтди. Мутахассисларнинг фикрича, ҳали ҳам аҳоли фаоллигини ошириш зарур. Касалликнинг олдини олишнинг ягона йўли - вакцинация. Умуман, Нур-Султан шаҳар Маданият бошқармаси тасарруфида 12 та муассаса мавжуд. Унда 1900 киши ишлайди.


Сўнгги хабарлар