Нур-Султанда Мустақиллиқнинг 30 йиллигига бағишланган қишки югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

«Qysqy jugiru» мусобақанинг асосий масофаси 10 км. Мусобақада 250 нафарга яқин шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари ҳамда спорт мухлислари иштирок этди. Тадбирда ҚР Маданият ва спорт вазири ўринбосари Серик Жарасбаев, Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси раиси Самат Ерғалиев, Нур-Султан триатлон федерацияси президенти Ержан Биржанов ҳамда Нур-Султан шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Самат Жилқибаев иштирок этди. Ва мусобақага иштирокчилари билан 10 км масофани югуриб ўтди.
«Qysqy jugiru» иштирокчилари 5 ёш тоифасида беллашдилар. Хусусан: 18-29 ёш; 30-39 ёш; 40-49 ёш; 50-59 ёш; 60 ёш ва ундан катта.
«Бугун ҳаваскор спортчиларни йиғиб, Янги йил арафасида югурдик. Иштирокчилар сони 250 нафарга яқин. Масофа - 10 км. Мақсад – аҳолини спортга жалб қилиш. Бундай қийин пайтларда спорт билан шуғулланадиган одамлар камроқ касал бўлишади. Шу боис барчангизни спорт билан шуғулланишга таклиф қиламиз», - деди шаҳар триатлон федерацияси президенти Ержан Биржанов.