Нур-Султанда комендантлик соати вақтида йўловчиларни кутиб олиш ва кузатиб қўйишга рухсат берилди

NUR-SULTAN. Кazinform – Нур-Султанда комендантлик соати вақтида йўловчиларни аэропорт ва вокзалларда кутиб олиш ва кузатиб қўйишга рухсат берилади, дея хабар беради Кazinform шаҳар ҳокимлигига таяниб.

Нур-Султанда комендантлик соати вақтида йўловчиларни кутиб олиш ва кузатиб қўйишга рухсат берилди

Бунинг учун чипта (фотосурат) ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни олиб келиш кифоя.

«Бу чора-тадбирлар йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида кўрилди. Шунингдек, комендантлик соати вақтида йўловчиларни етказиш мақсадида шаҳар ҳокимлигининг Транспорт ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси ҳамда «CТS» МЧЖ томонидан «Нурсултон Назарбоев халқаро аэропорти» – «Нурли йўл вокзали» йўналиши бўйича қатновчи махсус автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Улар соат 21:00 дан 06:00 гача ишлайди», дейилади комендатура баёнотида.

Комендатуранинг эслатишича, шаҳарда комендантлик соати соат 23:00 дан 07:00 гача. Шаҳар аҳолисига ташқарига чиқиш тақиқланган. Пойтахт ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кечаю кундуз қўриқланади.

Қўшимча маълумот олиш учун фуқаролар комендатуранинг тезкор штаби 71 60 20 рақамига ёки «IKomek109» телефон рақамига қўнғироқ қилишлари керак.