16:28, 15 Ноябрь 2021 | GMT +5
Нур-Султанда илк ўсмир коронавирусга қарши вакцина билан эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан аҳолиси коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмлана бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Мен 17 ёшдаман, Л.Гумилев номидаги Евроосиё университетининг биринчи курс талабасиман. Вакцинани олганимнинг сабаби, биринчи навбатда, ўз хавфсизлигим, иккинчидан, жамоат хавфсизлиги учун маъсулият ҳис қиламан. Эмлашдан олдин мен у ҳақида, шу жумладан Pfizer ҳақидаги маълумотларни ўқиб чиқдим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, ҳозирча ҳеч қандай ножўя таъсирлар йўқ», - деди Тўрежан Турсин.
Пойтахтлик ўсмир 8-сонли шаҳар поликлиникасида Pfizer препарати билан эмланган.
Муаллиф: Али Ибраев