Нур-Султанда бепул электр самокат ҳайдашни ўргатиш мактаби очилади

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида шаҳар ҳокимлиги электр скутерларни (самокат) ижарага бериш хизматини кўрсатувчи компания билан ҳамкорликда электр скутерлар ҳайдашни ўргатиш мактабини очмоқда, дея хабар бермоқда Kazinform.

«Тажрибали мураббийлар вояга етган барча хоҳловчиларга шаҳар шароитида электр самокатдан тўғри ва хавфсиз фойдаланишни бепул ўргатадилар. Фуқаролар самокатни тўғри бошқариш ва тўхташ усулларини ўрганадилар, шунингдек, микромобил транспортида йщл ҳаракати қоидаларини ўрганадилар», — дейилади ташкилотчилар хабарида.

Расмий очилиш маросими 9 сентябрга белгиланган.

Мактаб Кенесари кўчаси, 9-уйда, IQomek биносининг ўнг томонида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги электр скутерлар ҳаракати бўйича қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича ишлар ҳақида маълум қилганди. Янги қоидаларни йил охиригача ишлаб чиқиш режалаштирилган. Унга кўра, скутернинг максимал тезлиги соатига 25 км гача қилиб белгиланади. Шунингдек, электр скутерлари тунда кўринадиган фаралар билан жиҳозланган бўлиши керак.

Сўнгги хабарлар
telegram