Нур-Султанда АҚШ Давлат котиби иштирокида G5+1 форматидаги учрашув бўлиб ўтади

None
None
GENEVA. Кazinform - Женевада АҚШ ташаббуси билан G5+1 форматида юқори даражадаги онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев, Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожидин Муҳриддин, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, иштирокчилар халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан, Украинадаги вазият ва унинг Марказий Осиё минтақасига таъсирини муҳокама қилган.

«G5+1 формати Марказий Осиёнинг бешта давлати ва АҚШ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг кўп томонлама механизми ҳисобланади.

Навбатдаги вазирлар учрашуви жорий йилда Қозоғистон пойтахтида Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби иштирокида ўтказилиши кутилмоқда«, - дейилади ТИВ хабарида.




Сўнгги хабарлар