Нур-Султанда 10 нафар Украина фуқароси қочқин мақомини олиш учун ариза топширди

«Йил бошидан буён 48 нафар Россия фуқароси Нур-Султанда яшашга рухсат олиш учун ариза топширган. Украинанинг 10 нафар фуқароси – 3 та оила қочоқ мақомини олиш учун ариза топширган. Биз уларни «Қочқинлар тўғрисида»ги қонунга мувофиқ кўриб чиқамиз. 10 нафар Украина, икки нафар Афғонистон ва икки нафар Хитой фуқароси (этник қозоқлар) бошпана изламоқда. Умуман, Нур-Султан шаҳрида 14 нафар бошпана изловчи рўйхатга олинган, улардан тўрт нафари қочқин мақомига эга. Биз биргаликда бу шахслар қочқин бўлиш ҳуқуқига эга деган қарорга келдик», — деди Арман Баймухамет.
Спикер Миграция хизмати қочоқлик мақомини бериш учун уларнинг аризаларини кўриб чиқишига ишонтирди.
«Яъни «Қочқинлар тўғрисида»ги қонунга кўра уларни шундай деб тан олиш учун асослар бўлиши кераклиги аниқ. Улар бизга мурожаат қилишса, биз имкон қадар ҳар томонлама ёрдам берамиз. Бу ерга келганларнинг кўпчилигининг қариндошлари бор, баъзилари шу ерда туғилган», — дея қўшимча қилди Арман Баймухамет.
Муаллиф: Арайлим Мурат