Нур-Султан шаҳридан Улитау вилоятига янги йўловчи поезди қатнай бошлайди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – № 65/66 янги йўловчи поезди Нур-Султан шаҳридан Жезқазған йўналишида ҳаракатланади, деб хабар беради Kazinform.

Йўловчи поезди кунига икки марта қатнайди: жуфт кунларда - Нур-Султандан, тоқ кунларда - Жезқазғонга қайтади.

Поезд Тальго вагонларидан иборат бўлиб, 344 ўринга эга. Вагонлар кондиционер тизими ва биоҳожатхоналар билан жиҳозланган. Ҳар бир бўлимда электр розеткалари мавжуд. Бундан ташқари, йўловчилар Vputi.kz мультимедиа порталида кино томоша қилишлари ва мусиқа тинглашлари мумкин.

Йўловчилар вагон-ресторан хизматидан ҳам фойдаланишлари мумкин. Душ кабиналари фақат Grand ва Grand PMR тоифали вагонларда (ногиронлар учун) мавжуд.

Сўнгги хабарлар
telegram