Нур-Султан шаҳрида жазирама иссиқ сақланиб туради
25-26 май кунлари Қозоғистонда ҳаво иссиқ бўлади. Жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво келишда давом этади.
«Мамлакатнинг ғарбий қисмида 30 ... 39 ° С, ҳатто шимолий ярмида ҳам термометр 32 ... 38 ° Сни кўрсатади.
Республиканинг жанубий ва шарқий минтақалари ҳам иссиқ бўлади, жанубда 30 ... 40 ° С, шарқда 30 ... 36 ° С даражага етади. Бироқ, 27 майдан бошлаб Ғарбий Европадан келадиган антициклон ғарбий, кейин эса шимолий ҳудудларга таъсир қила бошлайди. Натижада, ғарбий минтақаларда ҳарорат 25 ... 33 ° Сгача, шимолда 18 ... 28 ° Сгача пасаяди», - дейилади «Қазгидромет» РДК хабарида.
Эртага, 26 май куни пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шимоли-шарқдан 9-14 м / с тезликда эсади, ҳарорат кечаси 18-20, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.
27 май куни шамол жануби-ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади, шамол тезлиги 15-20 м/с га етади.
Кечаси 16-18, кундузи 26-28 даража иссиқ бўлади.