Нур-Султан шаҳрида спортчилар учун тиббий марказ очилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида спортчилар учун тиббий марказ очилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Алтай Кўлгинов Instagram саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Пойтахтимизда спортчилар учун биринчи тиббий марказ очилди. Учрашувларимиздан бирида мураббий ва спортчилар учун хусусий тиббиёт муассасаси ажратиш масаласи муҳокама қилинди. Масалан, шу пайтгача спортчиларимиз №5 шаҳар шифохонасида профессионал кўрикдан ўтиб, даволаниб келган. Ушбу текширувлар бошқа беморлар билан биргаликда умумий тартибда ўтказилди. Ва бу маълум даражада ноқулайлик туғдирди ва спортчиларнинг сифатли тайёргарлиги ва тикланиш жараёнига салбий таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, спортчилар ва уларнинг мураббийлари даволаш билан махсус спорт шифокорлари шуғулланиши кераклигини айтишди», - деди шаҳар ҳокими.

А.Кўлгинов таъкидлаганидек, соҳа мутахассислари билан учрашувдан сўнг спортчилар учун Тиббиёт маркази очишга қарор қилинди. Муассаса «Нұрлы жол» вокзалига яқин жойда, А-82 кўчасида жойлашган.

«Мазкур марказ спортчиларнинг бемалол тиббий кўрикдан ўтиши, соғлиғини тиклашига имконини беради», – деди пойтахт раҳбари.

Муассасага малакали спорт шифокорлари сафарбар қилинади.




Фото: instagram.com/altay_kulginov_official


Сўнгги хабарлар