22:01, 07 Декабрь 2022 | GMT +5
Ноябр ойида қозоғистонликлар қанча маош олишди
ASTANA. Kazinform - Жорий йилнинг ноябр ойида таклиф қилинган ўртача арифметик ойлик иш ҳақи 299 816 тенгени ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 6,6 фоизга кўпдир. Бу рақамларни HeadHunter Казахстан компанияси эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Ўртача таклиф қилинган иш ҳақи 215 493 тенге. Ўтган ойга нисбатан 3,5% га ўсди»
, - дейилади 2022 йил ноябр ойидаги иш ҳақи ҳисоботида.
Максимал иш ҳақи консалтинг соҳасида - 1 миллион 953 минг тенге, энг пасти - маҳаллий ходимлар учун (50 минг тенге). Топ-менежмент, ахборот технологиялари, қурилиш ва кўчмас мулк, тиббиёт ва фармацевтика, савдо, спорт клублари, гўзаллик салонлари, банклар, инвестициялар ва лизинг, туризм, меҳмонхоналар, ресторанлар каби соҳалар мутахассислари, маркетинг, PR, санъат, кўнгилочар, оммавий ахборот воситалари, ишчи кучи, фан ва таълим, уй хизмати ходимларига 1 миллион тенгедан ортиқ ойлик маош таклиф қилинган.