Нима учун Ўзбекистон ва Қирғизистонда Pfizer вакцинасини пуллик асосда олиш мумкин, Қозоғистонда эса йўқ

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазир ўринбосари Ерали Тоғжанов нима учун Қозоғистонда Pfizer вакцинасини пуллик асосда олиш ҳали ҳам мумкин эмаслигини тушунтирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Журналистлар Бош вазир ўринбосаридан Қирғизистон ва Ўзбекистонда бундай имконият мавжудлигини таъкидладилар.

«Билишимча, Ўзбекистонда ҳам, Қирғизистонда ҳам бу вакцина кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами эди. Қозоғистонда бутунлай бошқача шартлар қўйилди. Улар билан жуда узоқ музокаралар олиб бордик. Суғурта жамғармасини ташкил этиш бўйича бизга қўйилган талаб ва шартлар, албатта, бундай шартларни қабул қила олмасдик. Шу сабабли, кейинчалик улар билан келишиб, Pfizer ваксиналарини алоҳида тўрт миллион етказиб бериш бўйича ўзаро келишувга эришдик. Шартномамизда уни хусусий бозорда сотишимиз кўрсатилмаган», — деб тушунтирди Ерали Тоғжанов.

Журналистлар инсонпарварлик ёрдамини (Ўзбекистон ва Қирғизистонда вакцина шаклида) сотиш мумкинми деган саволни беришди.

«Бунисидан хабарим йўқ, билишимча, Pfizer компанияси ҳали ҳеч қайси мамлакатларга вакцинани сотишга рухсат бермаган. Мен бошқа давлатлар учун жавобгар эмасман, тўғриси, билмайман», - деди Ерали Тоғжанов.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар