Нима учун Қозоғистон «Спутник V» вакцинасидан воз кеча олмаслигини вазир тушунтириб берди
«Спутник V» 26 доллар, QazVac эса 9,4 доллар туради, дейишади. Шу ўринда табиий савол туғилади: нега биз «Спутник V»дан воз кечиб, QazVac вакцинасини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтирмаймиз?» - сўради журналист Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбаридан.
«Ҳозирги пайтда, QazVac махсус ишлаб чиқариш шароитларини талаб қилиши сабабли, биз ойига атиги 50 минг дозани ишлаб чиқаряпмиз. Ўз навбатида фуқароларимизни катта ҳажмда эмлашимиз керак. Агар биз махсус завод ишга туширилмагунча ҳар ойда 50 минг доза билан чеклансак, вакцинацияга жуда кўп вақт кетади. Биз уни кутиб ўтира олмаймиз ва бизнинг вазифамиз эмлаш кампаниясини имкон қадар тезроқ олиб боришдир. Бу фақат шу билан боғлиқ. Вақт биз учун жуда муҳимдир. Биз, албатта, йил охирида ҳамма бирданига QazVac билан эмланади деб кутиб ўтиришимиз мумкин эмас. Аммо айни пайтда кузда бизда янги тўлқин пайдо бўлиш хавфи мавжуд, ўшанда иқтисодиётни яна тўхтатиш нотўғри бўлар эди», - деб жавоб берди А.Цой.
Унинг сўзларига кўра, дунёнинг барча мамлакатлари ўзларининг аввалги ҳаётларига тезроқ қайтиш учун ўз аҳолисини турли хил вакциналар билан тезда эмлаш устида ишламоқдалар.
«Шунинг учун, энди биз ҳар бири 26 доллардан 2 миллион дозани сотиб олдик, бунга қўшимча равишда 21,9 доллардан яна 3 миллион доза «Спутник V» учун шартномамиз бор. Яъни бизга чегирма билан беришяпти. Энди ўша қолган қисми ҳам Қозоғистонга етказиб берилади», - деди вазир.
Муаллиф: Еламан Турисбеков