Нигерияда хайрия тадбири пайтида 22 киши ҳалок бўлди

ASTANА. Кazinform - Нигерияда хайрия тадбирида юз берган тиқилинч 22 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Нигерияда хайрия тадбири пайтида 22 киши ҳалок бўлди
Фото: видеодан кадр

Шанба куни Нигерия жануби-шарқидаги Анамбра штатидаги Окижа шаҳрида Рождество байрами олдидан аҳолига озиқ-овқат ва ёғ тарқатиш бўйича хайрия тадбири бўлиб ўтди. Ўшанда тиқилинчда қолган 22 киши ҳалок бўлган. Ўлганлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.

Анамбра штати полицияси матбуот котиби Точукву Икенга жароҳатланганларнинг бир қисми маҳаллий шифохоналарда даволанаётганини айтди. Аммо уларнинг аниқ сони айтилмаган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Нигерия миллий полицияси раҳбари Кайоде Эгбетокун ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун ярмаркалар ва бошқа турли тадбирларнинг тўғри ташкил этилмагани ўлимга олиб келиши мумкинлиги ҳақида қаттиқ огоҳлантирган эди.

Нигерия жанубидаги ярмаркада 32 бола ҳалок бўлгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар