Нидерландия полицияси икки мингдан ортиқ намойишчини ҳибсга олди

None
Фото: Euronews
BRUSSELS. Kazinform – Полиция шанба куни Гаага чеккасида расмийлар томонидан тақиқланган Extinction Rebellion фаолларининг норозилик намойиши чоғида 2,4 минг нафар намойишчини, жумладан, ўнлаб ўсмирларни ҳибсга олди, деб хабар беради Kazinform.

ОАВ маълумотларига кўра, намойиш 9 сентябрь куни тушда бошланган ва одамлардан майдонни тарк этиш талаб қилинганидан кейин полиция маҳаллий вақт билан соат 14:00 атрофида ҳибсга олишни бошлаган. Хабар қилинишича, жами 2400 киши ҳибсга олинган, бир неча ўнлаб кишилар жиноят содир этганликда айбланган.

Маҳаллий кенгаш хавфсизлик нуқтаи назаридан автомагистралдаги намойишни тақиқлаган. Намойишчиларга Гаагадаги асосий вокзал яқинидаги рухсат этилган норозилик майдончасига кўчиб ўтишлари буюрилди.

Намойишда иштирок этаётган бир гуруҳ фаоллар «иқлим ва экологик инқироз»га қарши қатъий чоралар кўришга чақирмоқда.


Сўнгги хабарлар
telegram