Нидерландия бош аэропорти раҳбари истеъфога чиқди

BRÚSSEL. Kazinform – Нидерландиянинг «Schiphol» аэропорти (Амстердам) ижрочи директори Дик Беншоп аэропортдаги бир неча ойлик тартибсизликлардан сўнг истеъфога чиқди, бироқ унинг ўрнига бошқа шахс топилмагунча ўз лавозимида қолади, дея хабар беради Kazinform мухбири маҳаллий ОАВга таяниб.
None

2018 йилдан бери «Schiphol» гуруҳини бошқариб келаётган Дик Беншоп аэропорт муаммоларни қандай ҳал қилгани ва бош директор сифатида ўз вазифаларини қандай бажаргани ҳақида кўп танқидлар бўлганини таъкидлади.

«Мен ўз хоҳишим билан кетяпман, «Schiphol»га янги бошланиш бериш учун», - деди у матбуот баёнотида.

Унинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида аэропортда янги хавфсизлик чоралари жорий этилади.

Нидерландия матбуотининг ёзишича, йўловчилар хавфсизлик ходимларининг етишмаслиги ва багажга ишлов бериш бўйича ходимлар йўқлиги сабабли бир неча ойдан бери аэропортда узоқ навбатларда туришган ва бу ҳафта расмийлар давом этаётган муаммолар туфайли авиакомпанияларни парвозларни бекор қилишга чақирган.

Ёзда ходимларига соатига 5,25 евро миқдорида қўшимча ҳақ тўланган, бироқ сентябр ойининг бошидан бу қўшимча тўлов бекор қилинган.

Масалан, душанба куни хавфсизлик ходимларининг 13 фоизи ишга келмаган. Luchtvaartnieuws.nl веб-сайтига кўра, аэропорт расмийлари авиакомпаниялардан октябр ойида рейсларни 18 фоизга қисқартиришни сўрамоқда.



Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Фото: www.dutchnews.nl

Сўнгги хабарлар