11:38, 22 Декабрь 2023 | GMT +5
“NASA” коинотда “арча”ни суратга олди

Америкалик тадқиқотчилар узоқдан катта рождество арчасини эслатувчи осмон жисмларининг кучли нурланишини тасвирга олдилар.
Ижтимоий тармоқда чоп этилган суратда ёш юлдузлар акс этган. Нашр ёзишича, юлдузларнинг ёши бир миллиондан беш миллион йилгача.
Ушбу расмда арча тимсоли тасвир ва рангни айлантиришдан юзага келади. Оптик маълумот дарахт шохи ва нина шаклини яратган. “Чандра” аниқлаган рентген нури кўк-оқ рангда, шунинг учун дарахтда порлаб турган маржонни эслатади.