15:52, 09 Апрель 2025 | GMT +5
Мьянмада яна зилзила содир бўлди
ASTANA. Kazinform – Мьянманинг Мандалай шаҳридан 60 километр шимолда 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Таиланд метеорология департаменти маълум қилди, деб ёзади Report.

Зилзила маҳаллий вақт билан 14:58 да қайд этилган, эпицентри 10 километр чуқурликда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 28 март куни Мьянмада 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлган эди. Зилзила беш қўшни давлатда ҳам сезилган. Охирги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 3600 киши, жароҳатланганлар сони эса 5000 дан ортиқ.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Мьянмадаги зилзила қурбонлари сони 3,5 мингдан ошганини ёзган эдик.
40 даража иссиқ об-ҳаво Мьянмадаги қутқарув ишларига халақит бермоқда.