07:00, 24 Февраль 2023 | GMT +6
Муз, туман, бўрон – Қозоғистонда 24 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
ASTANA. Kazinform – Қазгидромет Қозоғистон минтақаларида 24 февральдаги хавфли метеорологик ҳодисалар прогнозини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
Атлантика циклони ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера жабҳалари таъсирида Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади - қор ва ёмғир ёғади. Фақат жанубда ва мамлакатнинг жануби-шарқида ёғингарчилик бўлмайди.
Қозоғистон Республикаси бўйича муз, туман, чақмоқ, шамол кучаяди ва бўрон бўлади.