10:24, 28 Июнь 2021 | GMT +5
Мутацияга учраган коронавирусга қарши вакцинани бир ҳафтада ўзгартириш мумкин
MOSKVA. TASS - Kazinform – Россиянинг Н.Ф.Гамалея номидаги илмий маркази векторли технология рўйхатдан ўтса, коронавирус вакцинасини бир ҳафтада ўзгартириши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ТАССга асосланиб.
Марказ директори Александр Гинцбургнинг айтишича, вируснинг таркибий қисмларидан бири тубдан ўзгарсагина вакцинани ўзгартириш керак бўлади.
«S оқсил кетма-кетлиги кескин ўзгарган штамм пайдо бўлса, унда, эҳтимол вакцинанинг янги вариантларидан фойдаланиш зарур бўлади. Агар вектор технологияси рўйхатдан ўтса, демак биз янги пайдо бўлган таҳдидга бир ҳафта ичида жавоб бера оламиз», - деди у.
Бундан ташқари, марказ директори «Спутник V» билан эмланганлардаги антитаналар касалликка чалинганларга қараганда вирусга қарши курашишда фаолроқ эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, «хотира ҳужайралари» танани ковиддан ҳимоя қилиши мумкин, аммо антитаналар янги штаммларга нисбатан самаралироқ.