Мустақиллик йилларида Қозоғистон ёзги Осиё ўйинларида нечта медални қўлга киритди

Шу муносабат билан ўтган ўйинларни эсга олишни маъқул кўрдик.
Ёзги Осиё ўйинларида Қозоғистон мустақил давлат сифатида 1994 йилдан қатнаша бошлаган. Ўшандан то бугунгача Қозоғистон терма жамоаси 7 марта беллашган.
Қозоғистонлик спортчилар биринчи ёзги Осиё ўйинларида якка давлат сифатида Япониянинг Хиросима шаҳрида бўлиб ўтган ўйинлардан бери қатнаша бошладилар.
Унда қозоғистонлик спортчилар 25 та олтин, 26 та кумуш ва 26 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллади.
Иккинчи ўйин 1998 йилда Бангкокда бўлиб ўтган ва Таиланддан кейин 5-ўринни эгаллаган.
2002 йилда эса Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтган ўйинларда 20 та олтин, 26 та кумуш ва 30 та бронза медаль билан 4-ўринни эгаллади.
2006 йилда Қатарда ҳам кучли тўртликдан жой олган.
2010 йили Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ўтказилган мусобақада 5-ўринни эгаллади.
2014 йили Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтган XVII ёзги Осиё ўйинларида эса 28 та олтин, 23 та кумуш ва 33 та бронза медаль билан яна энг яхши тўртинчи ўринни қўлга киритдик.
Шундан сўнг Қозоғистон спортчилари 2018 йил Индонезиянинг Жакарта ва Паленбанг шаҳарларида ўтказилган «Сариқурлик» мусобақасида иштирок этди.
Унда 419 нафар спортчи Қозоғистон шарафини ҳимоя қилиб, 15 та олтин, 17 та кумуш ва 44 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 9-ўринни эгаллади.
Энди 23 сентябрдан 8 октябргача Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида навбатдаги «Сариқурлик» мусобақаси бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларида Қозоғистон байроғини боксчи Асланбек Шимбергенов ва спортчи Надежда Дубовицкая кўтаради.
Умумий баҳсларда 40 та спорт тури бўйича медаллар жамланмаси баҳоланади.
Муаллиф: Кунсулу Отарбай