Мўғулистон мактабларида инглиз тили асосий чет тилига айланади

моңғолия туы елтаңбасы
Фото: gazeta-n1.ru

ASTANA. Kazinform – Инглиз тили Мўғулистонда асосий хорижий тилга айланмоқда. Инглиз тили ўқитувчилари эса хорижда таҳсил олишади, деб ёзади gazeta-n1.

2024 йил сентябридан бошлаб мўғул мактабларида инглиз тили асосий чет тили бўлади. Бу ҳақда янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича йиғилишда янги таълим вазири Пурэвсурэнгийн Наранбаяр маълум қилди.

“Жорий ўқув йилида 100 та мактабда инглиз тилини асосий чет тили сифатида учинчи синфдан бошлаб тест режимида ўқитиш бошланади. Pearson English дастури ҳам офлайн, ҳам онлайн режимда ўқитилади”, – деди таълим вазири.

Унинг айтишича, инглиз тили ўқитувчилари магистратурада хорижда таҳсил олишади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ икки давлат ташқи ишлар вазирлари Филиппинда мўғул инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлаш бўйича келишувга эришган эди.

Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Улан-Баторга ташрифи чоғида Мўғулистонда инглиз тили маркази ташкил этиш нияти ҳақида гапирди.

Сўнгги хабарлар
telegram