Мўғулистон 2023 йилда чорва моллари сонининг қисқаришини қайд этди
ASTANA. KAZINFORM - Мўғулистонда 2023 йил охирида йирик ва майда шохли ҳайвонлар сони 2022 йилга нисбатан 9,1 фоизга камайди ва 64,7 миллион бошни ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси (МСҚ) ҳисоботида айтилади, деб хабар беради Каzinform мухбири Montsameга таяниб.

МСҚ маълумотларига кўра, ўтган йилга нисбатан Мўғулистонда чорва молларининг умумий сони 6,4 миллион бошга (-9,1 фоиз) камайган. Жумладан, қўйлар сони 3,3 миллион бошга (-10,2 фоизга), эчкилар 3 миллион бошга (-10,7 фоиз), сигирлар 164,3 минг бошга (-2,9 фоиз), отлар сони 8,6 минг бошга (-0,2 фоизга) туялар - 3,4 минг бошга (- 0,7 фоизга) камайди.
Чорвачиликни рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, 2023 йил охирида Мўғулистонда чорва моллари сони 64,7 миллион бошни ташкил этди, шундан қўйлар умумий сони 29,4 миллион бош, эчкилар (24,6 миллион), сигирлар (5,3 миллион), отлар (4,8 млн.) ва туялар (473,9 минг).
Xinhua аввал хабар қилганидек, 2023 йилда Мўғулистондаги экстремал об-ҳаво шароити мамлакатда чорва молларининг, айниқса, қўй ва эчкиларнинг кўп сонли нобуд бўлишига олиб келди.
МСҚ маълумотларига кўра, 2022 йил охирида Мўғулистонда 71,1 миллион бош чорва моллари бўлган.