Москвада Ленин мавзолейига ўт қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди

None
Фото: tass.ru
МОSKVA. ТАSS-Каzinform – Москвадаги Ленин мавзолейига ўт қўймоқчи бўлган шахс ҳибсга олинди, деб хабар беради Каzinform TASSга таяниб.

«Ҳодиса кеча соат 22:00 атрофида юз берди. Бир киши Ленин мавзолейига яқинлашиб, ичига алангали аралашмаси солинган шишани ташлади. Ёнғин юз бермади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари қоидабузарни тезда қўлга олди», — деди агентликка хабар берувчи.

Унга кўра, эркак кишига нисбатан «полиция ходимининг қонуний буйруғига бўйсунмаслик» моддаси бўйича иш очилган. Шунингдек, «бузғунчилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Айтиш керакки, мавзолейга зарар етмаган.


Сўнгги хабарлар