Москвада 40 йилдан бери бўлмаган қор ёғди

Москвада кучли қор ёғди, бундай қор кейинги 40 йил ичида қайд этилмаган. Бу ҳақда Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Москвада 40 йилдан бери бўлмаган қор ёғди
Фото: Воробьёв LIVE

“Тун давомида 3 мингга яқин киши, икки мингдан ортиқ техника йўл ва кўчаларни тозалади. Ишчилар бир лаҳза ҳам дам олишмади. Жамоат транспортига алоҳида эътибор қаратилди. Можайск, Ленинск, Лобне ва Подольскда йўлларни тозалаш қийинлашди. Биз у ерга қўшимча кучларни юборяпмиз”, – деди у Telegram каналида.

Воробьевнинг таъкидлашича, баъзи жойларда ёмғир қор билан аралашиб, яхвонлик ҳосил бўлмоқда.

Сўнгги хабарлар