Москва, Минск, Боку: Талдиқорған шифокорлари операцияни онлайн трансляция орқали амалга оширдилар

TALDYQORǴAN. Кazinform - Бугун Талдиқорған шаҳар кўп тармоқли шифохонасида биринчи халқаро маҳорат дарси бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Кўп тармоқли шифохонада тиббиёт фанлари номзоди Даниир Жақипов иштирокида лапароскопик гистеректомия, промонтофиксация, консерватив миомектомия операцияси амалга оширилди. Операция бирлашган операция хонасида Москва, Минск ва Боку шифокорларининг онлайн иштирокида ўтказилди.

Бундан ташқари, Ақтау, Нур-Султан, Алмати, Талдиқорған, Москва, Минск ва Боку шаҳарларида «ОR1 FEST» онлайн ва офлайн эндохирургия конгресси доирасида ташкил этилган халқаро маҳорат дарси бўлиб ўтди. Операция ОR1 интеграциялашган операция хонасида жонли эфирда намойиш этилди.

«Операция давомида жарроҳ ва гинекологлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашди, яхлит операция хонасида ишлашнинг имкониятлари ва афзалликлари ҳақида сўзлаб берди. Бу тажриба шифокорлар малакасини ошириб, жарроҳ ва гинекологларга янги босқичда операцияларни амалга ошириш имконини беради. Ушбу шифохонанинг операция хоналари барча зарур жиҳозлар билан жиҳозланган», – дейди Талдиқорған шаҳар кўп тармоқли шифохонаси директори Жумахан Молдақулов.

Эслатиб ўтамиз, ОR1 интеграциялашган операцион тизимининг 10 йиллиги муносабати билан Ақтау шаҳридаги вилоят перинатал марказида «ОR1 FEST» онлайн ва офлайн эндохирургия конгресси ташкил этилган эди.


Муаллиф: Самал Қабишева

Сўнгги хабарлар