Монбланда қор кўчкиси остида она ва бола ҳалок бўлди

Монбланда қор кўчкиси остида она ва бола ҳалок бўлди
Фото: Kazinform

Икки британиялик сайёҳ Янги йил арафасида Альп тоғларида пистдан ташқарида чанғи учаётганда ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Еuronewsга таяниб.

Франциянинг Альп тоғларидаги Монблан массивида қор кўчкиси оқибатида икки британиялик ҳалок бўлди.

54 ёшли аёл ва унинг 22 ёшли ўғли Олий-Савойядаги Saint-Gervais-les-Bains станцияси яқинида қор кўчкиси бошланганда инструктор билан бирга пистдан ташқари чанғичилар гуруҳи таркибида бўлган.

Қор массаси қатламининг кенглиги 400 метрни ташкил этди.

Гуруҳнинг қолган аъзолари ва инструктор махсус костюмларда қор кўчкиси детекторлари мавжудлиги туфайли омон қолишди.

Сўнгги хабарлар
telegram