Момақалдироқ, ёмғир: 26 сентябрь куни Қозоғистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

ASTANА. Кazinform – “Қазгидромет” РДК 26 сентябрь куни учун об-ҳаво прогнозини тақдим этди.

об-ҳаво
Фото: Александр Павский/ Kazinform

Синоптикларнинг прогнозларига кўра, шимолий циклон ва унга алоқадор фронтал қисмлар Қозоғистон ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишда давом этади. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида момақалдироқ бўлади ва ёмғир ёғади. Фақат Қозоғистон Республикасининг шарқи ва жануби-шарқида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб, антициклон таъсир кўрсатади. Республика бўйлаб шамол тезлиги кучаяди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, жанубда чанг бўрони кузатилади.

Шарқий Қозоғистон вилоятида кечаси 1 даража совуқ бўлади.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жанубида, Павлодар вилоятининг шарқида ёнғин хавфи юфори.

Атирау вилоятининг жануби-ғарбида, Манғистау вилоятининг жануби-ғарбида, Ақтўбе вилоятининг жанубида ёнғин хавфи юқори.

Туркистон, Қизилўрда вилоятлари, Атирау вилоятининг жануби, жануби ва шарқида вафқулодда ёнғин хавфи мавжуд.

Жамбил вилоятининг ғарби, шимоли, маркази, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби, жануби ва шарқида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.

Ақтўбе вилоятининг ғарби, шимоли, шимоли-шарқи ва марказида, Алмати вилоятининг жануби-шарқида, Қарағанди, Қостанай, Улитау вилоятларининг жанубида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, яқин кунларда Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар