Момақалдироқ, дўл, шамол: Қозоғистонда 5 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Об-ҳаво
Фото: Kazinform

ASTANА. Кazinform - “Қазгидромет” РДК 5 июль куни Қозоғистон ҳудуди бўйича об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, кундузи:

  • Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Манғистау вилоятларида, Ақтўбе вилояти ғарбида иссиқ ҳаво сақланиб қолади;
  • Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Манғистау вилоятларида жанубида жазирама давом этади.

“Қозоғистоннинг ғарбий ва жанубий ҳудудлари ҳануз антициклон таъсирида, об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосфера фронтал қисмларининг ҳаракатланиши муносабати билан момақалдироқ, дўл, шамол, шимолий, марказий, шарқий ҳудудлар ҳамда жануби-шарқдаги тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республика бўйича умумий табиат ҳодисаси шамолнинг кучайишидир. Шимолда кечаси ва эрталаб туман тушади”, — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар
telegram