Момақалдироқ, дўл, довул: Қозоғистоннинг 9 та ҳудудида об-ҳаво ёмонлашади
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, мамлакатнинг 9 та ҳудудида огоҳлантиришлар тарқатилди, деб хабар беради Kazinform Фавқулодда вазиятлар қўмитасига таяниб.
21 май куни:
Нур-Султан шаҳрида шамол тезлиги секундига 15-18 метрни ташкил қилади, момақалдироқ бўлади.
Алматида кўчки бўлиши мумкин.
Ақмола вилоятида баъзи жойларда момақалдироқ ва довул бўлади. Дўл ёғади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга етади.
Атирау вилоятида кучли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрни ташкил этади.
Қостанай вилоятида момақалдироқ ва кучли шамол бўлади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метрни ташкил этади.
Қизилўрда вилоятида момақалдироқ бўлади, шамол секундига 15-18 метргача кучаяди.
Манғистау вилоятида чанг бўрони кучаймоқда, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга етади.
Павлодар вилоятида момақалдироқ ва довул бўлади. Дўл ёғади ва шамол кучаяди. Шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метрни ташкил этади.
Шимолий Қозоғистон вилоятида ёмғир ёғади. Момақалдироқ, бўрон ва дўл бўлади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга, кундузи 25 метргача кучаяди.