Молдова президентига COVID-19 ташхиси қўйилди
КИШИНЁВ. Kazinform – Мамлакат президенти Майя Санду Молдова Мустақиллик кунини нишонлаш маросимида қатнашмайди, деб ёзади Anadolu.
Молдова президенти Майя Сандуда янги турдаги коронавирус (COVID-19) аниқланди.
Бу ҳақда давлат раҳбари 26 август, душанба куни видеомурожаатида маълум қилди.
Президент Молдова Мустақиллик кунига бағишланган тадбирларда иштирок эта олмаслигидан афсусда эканлигини билдирди.
“Азиз дўстлар, азиз фуқаролар. Афсуски, мен COVID билан касалман ва бугун ёки эртага оммавий тадбирларда қатнаша олмайман. Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман ва одатдагидан бироз чарчагандан бошқа ҳеч қандай аломат йўқ. Хавф туғдирмаслик учун мен яқин кунларда изоляцияда бўламан”, – деди Санду.
Президент ватандошларига “COVID-19 бартараф этилмагани”ни эслатиб, уларни кўрикдан ўтишга, агар инфекция борлигига шубҳа қилса, шифокорга мурожаат қилишга чақирди.
Молдова Республикаси Мустақиллик кунини нишонлашга бағишланган барча тадбирлар белгиланган дастур бўйича давом этади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Молдова президентининг ити Австрия президентини тишлаб олган эди. Натижада Австрия раҳбари Ван дэр Бэллен қўли боғланган ҳолда ҳужжатларга имзо чекди.