Молдова Европа Иттифоқига номзод мақомини олиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 24 июн куни Молдова Республикаси Европа Иттифоқидан Кишинёв томонидан Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақомига эга бўлиш учун тақдим этилган аризага расмий жавоб олади, дея хабар беради Kazinform мухбири Noi.md нашрига таяниб.

Мамлакат бош вазири ўринбосари Нику Попеску Молдова Республикаси томонидан тўлдирилган анкеталарни ўрганиб чиқиб, Европа Иттифоқи мамлакатни демократлаштириш ва модернизация қилиш масалалари бўйича тавсиялар беришини айтди.

Бош вазир ўринбосари мамлакатда коррупцияга қарши кураш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишда энг катта бўшлиқлар мавжудлигини эътироф этди, лекин Европа Иттифоқи аъзоликка аниқ истиқбол таклиф этишига умид билдирди.

17 июн куни Европа Комиссияси Молдова Республикаси билан муносабатлар қандай ривожланиши бўйича ўз тавсиялари ва қарашларини эълон қилади, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ушбу тавсияларни бир неча кун давомида муҳокама қиладилар, 24 июн куни эса бутун Европа Иттифоқи номидан тавсиялар берадилар.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Сўнгги хабарлар
telegram