Моҳамад Адли бин Абдулла: Қозоғистон - Малайзиянинг Марказий Осиёдаги энг йирик савдо шериги
«Ушбу ажойиб мамлакат – Қозоғистонда Малайзия Қироли номидан иштирок этиш мен учун катта шарафдир. 1992 йилдан буён икки давлат ўртасида ҳамкорликнинг барча жабҳаларида самарали алоқалар ўрнатилиб келиняпти. Шу давр ичида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик тобора чуқурлашиб, кенгайиб боряпти. Савдо ва сармоя, саноат, ислом молияси, туризм, маданият, олий таълим ва техник ёрдам соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилди. Қозоғистон Малайзиянинг Марказий Осиёдаги энг йирик савдо шериги ҳисобланади. Қозоғистон ва Малайзия ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланади, деган умиддамиз. Бунинг учун етарлича салоҳият мавжуд. Малайзия Ҳукумати Қозоғистон Ҳукумати билан ҳамкорликни давом эттиради», - деди Малайзия Элчиси.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президентига Малайзия элчиси Моҳамад Адли бин Абдулла, Саудия Арабистони Подшоҳлиги элчиси Файсал бин Ҳаниф ал-Қаҳтаний, Туркия Республикаси элчиси Мустафо Капуджу ва Эрон Ислом Республикаси элчиси Али Акбар Жоукар ишонч ёрлиқларини топширди.
Муаллиф: Марлан Жиембай