ММА: Қуат Хамитов россиялик нокаутчини биринчи раунддаёқ мағлуб этди

None
ATYRAU. Kazinform - Аралаш яккакураш бўйича қозоғистонлик Қуат Хамитов (23-7-2) Атирауда бўлиб ўтган Mergen Fighting Championship 3 турнирида хедлайнер бўлди, деб хабар бермоқда Kazinform Sports.kz порталига таяниб.

Қуат Хамитов россиялик Василий Бабинцев (6-6) билан жанг ўтказди.

Россиялик жангчи бунгача эришган барча ғалабаларини нокаут эвазига қўлга киритган.

Ўрта вазн тоифасидаги баҳс уч раунд давом этиши лозим эди, аммо биринчи раунддаёқ бўғиш усули эвазига Қуат Хамитовнинг ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, Қуат Хамитов профессионал спортдаги йигирма тўртинчи ғалабасига эришди, Васил Бабинцев эса еттинчи бор мағлуб бўлди.

Сўнгги хабарлар
telegram