Мисрда қор ёғди

Маҳаллий Ad Dustour газетасининг ёзишича, бир муддат аввал Шарқия аҳоли пунктларида йўллар ва биноларнинг томлари юпқа нам қор қатлами билан қопланган. Газета Рамазоннинг 10-куни шаҳар аҳолисининг суратларини эълон қилади, унда деярли барча кўчалар ва майдонлар бир муддат қор билан қопланган, магистрал йўллар эса муз билан қопланган.
Қоҳира расмийлапи ўтган кучли ёмғирдан сўнг шаҳар йўллари ва жамоат хизматларида фавқулодда режим жорий қилди. Губернатор Холид Абдел Алининг буйруғига кўра, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимининг барча ходимлари кечаю-кундуз иш жойларида бўлиб, метеорология бошқармаси билан узлуксиз мувофиқлаштириш йўлга қўйилган, фавқулодда вазиятлар гуруҳлари навбатчилик қилмоқда. Қоҳиранинг кўплаб кўчалари сув тўпланиши сабабли тўсиб қўйилган, туннеллар вақтинча ёпилган, Нил дарёси орқали ўтган кўприкларда транспорт ҳаракати чекланган.
Ушбу чора-тадбирлар Мисрнинг марказий ва шимолий қисмларида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва Ўрта ер денгизи қирғоқларидан кучли момақалдироқ фронти бошланганидан кейин амалга оширилди. Кечаси ҳарорат камида 10 даражага тушади, бу Қоҳирада ҳам, Миср вилоятлари шаҳарларида ҳам турар-жой биноларининг аксариятида марказий иситиш йўқлиги айниқса ташвишлидир.
Об-ҳаво маълумотларига кўра, мамлакатда совуқ ва ёмғирли об-ҳаво яна бир неча кун давом этади.
Фото: azertag.az