Мисрда акулалар кўпайди: расмийлар сайёҳлик ҳудудларида денгиз йиртқичларини овлашни бошладилар

ASTANА. Кazinform – Мисрнинг машҳур курортлари қирғоқларида акулалар сони кескин ошди. ОАВ хабарларига кўра, курорт мавсуми бошланиши билан денгиз йиртқичлари Хургада ва Шарм аш-Шайх сайёҳлик ҳудудларига тез-тез яқинлаша бошладилар. Бу ҳақда БелТА хабар берди.

акула
Фото: Fotoolia

Мисрдаги сайёҳлик ҳудудларида акула овлаш бошланди. Хургада ва Шарм аш-Шайх қирғоқларида саёз сувда балиқлар тўпланиши туфайли акулалар кўпроқ учрайди. Расмийлар ҳар бир меҳмонхона ходимидан малакали қутқарувчи бўлишини талаб қилди.

Соҳил бўйлаб моторли қайиқлар жойлаштирилди. Ходимлардан биринчи тиббий ёрдам кўникмалари талаб қилинади.

Яқинда Эль-Кусейр сайёҳлик ҳудудига йиртқич акула кириб келди. Маҳаллий ҳокимият икки метрли акулани тутиш ва йўқ қилиш учун пляжларни вақтинча ёпди.

Расмийлар буни йўлбарс акуласи илгари бир кун давомида шу ҳудудда сузиб юргани ва акваторияни ўз-ўзидан тарк этмаганлиги билан изоҳладилар.

Бундай чоралар сайёҳларнинг норозилигига сабаб бўлди. Илгари йиртқичлар ушланиб, қирғоқдан узоқда қўйиб юбориларди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилияда 13 ёшли бола акула ҳужумидан вафот этди.