21:29, 14 Июнь 2023 | GMT +5
Миср жанубидаги автоҳалокатда 15 киши ҳалок бўлди
CAIRO. Кazinform – Миср пойтахти Қоҳирадан тахминан 55 километр жанубда микроавтобус ва пикап иштирокидаги ЙТҲда 15 киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳат олди. Микроавтобус катта тезликда ҳаракатланиб, йўл четида тўхтаб турган пикапга бориб урилган, дея хабар беради Кazinform AP Newsга таяниб.
Миср ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, ҳалокатдан омон қолган пикап ҳайдовчиси сўроқ қилиш учун ҳибсга олинган. Воқеа сабаблари ва ҳолатлари юзасидан суриштирув ишлари бошланган.
Мисрда ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисалари кам учрайди. Кўпинча бахтсиз ҳодисалар ёмон йўл шароитлари, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва эҳтиётсизлик туфайли содир бўлиб, ҳар йили минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлади.
Май ойида Миср жануби-ғарбидаги трассада йўловчи автобуси юк машинасига урилиб, 17 киши ҳалок бўлган эди. Февралда эса Миср шарқида пикап ва микроавтобус тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши ҳалок бўлган.