11:09, 19 Апрель 2022 | GMT +5
Минскдан Қозоғистоннинг икки шаҳрига парвозлар сони ортади
NUR-SULTAN. Kazinform – Минскдан Қозоғистоннинг икки шаҳрига парвозлар сони ортади, дея хабар беради Kazinform Фуқаро авиацияси қўмитасига таяниб.

«29 апрелдан Беларуснинг «Белавиа» авиакомпанияси Минскдан Нур-Султан ва Алматига халқаро рейслар сонини оширади.
Минск – Нур-Султан йўналиши бўйича рейслар сонини ҳафтасига 5 тадан 7 тага, Минск – Алмати йўналиши бўйича эса ҳафтасига 3 тадан 7 тагача кўпайтириш режалаштирилган.
Шундай қилиб, икки давлат ўртасида ҳафтасига 14 та рейс амалга оширилади», - дейилади хабарда.