Миллий жамғарма - болаларга: 2024 йилда қозоғистонлик болалар қарийб 700 миллион доллар олади

ASTANA. KAZINFORM - Қозоғистонлик болалар 2024 йилда Қозоғистон Республикаси Миллий жамғармасидан қарийб 700 миллион доллар олади. Бу ҳақда Миллий банк раиси Тимур Сулейменов брифингда маълум қилди, дея хабар беради Каzinform мухбири.

Миллий жамғарма - болаларга: 2024 йилда қозоғистонлик  болалар қарийб 700 миллион доллар олади
Коллаж: Каzinform

Миллий банк раҳбари айни дамда Ягона жамғариб бориладиган пенсия фонди томонидан болалар рўйхати мувофиқлаштирилаётганини таъкидлади.

— Бизнинг тизимимизда 7 миллионга яқин болалар мавжуд, биз бу рўйхатни текширамиз. Бундан ташқари, Ҳукумат даражасида улар январь ойининг охиригача қабул қиладиган битта кичик қонуний ҳужжат мавжуд. Шундай қилиб, бизнинг барча тизимларимиз тайёр, 7 миллионга яқин болалар ҳисоблари очилган, текширилгандан кейин биз уларни тўлиқ очамиз, — деди Тимур Сулейменов.

Шунингдек, у 2024 йилда тақсимлаш учун олинган даромад миқдори тахминан 700 миллион долларни ташкил этишини қўшимча қилди.

Илгари Қозоғистон Республикаси Ягона жамғариб бориладиган пенсия фонди “Миллий жамғарма - болаларга” лойиҳаси бўйича ўз ҳисоб рақамларига маблағ тушадиган болалар рўйхатини тузган эди.

Сўнгги хабарлар